Ўзбекистон | 16:27 / 19.06.2020
3033
2 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим вазири Бухорода бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 17 июнь куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди. 

Вазир дастлаб Бухоро шаҳридаги 52-мактабгача таълим ташкилотида бўлди. 1982 йилда қурилган боғча 2019 йилда капитал таъмирланган. Ташкилот 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 180 нафар бола тарбияланмоқда. У ерда болалар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирилиб, карантиндан кейинги фаолтиятни олиб бориш учун керакли топшириқлар берилди. 

Вазир шу билан бирга, шаҳардаги 350 ўринга мўлжалланган 51+мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Бухоро шаҳридаги намунали боғча сифатида эътироф этилган мактабгача таълим масканида 22 нафар педагогик ходим 324 нафар болани тарбияламоқда. 

Вазир Бухоро шаҳрида жойлашган Педагогика коллежига ҳам ташриф буюрди. Ушбу коллежда 6 йўналиш бўйича 895 нафар ёшлар, унингдек, Турманистон Республикасидан келган талабалар ҳам ўқимоқда. 

- Бухоро шаҳридаги Педагогика коллежини капитал таъмирлаб,  намуна сифатида бўш турган биноларга давлат хусусий-шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилотини тузамиз, - деди Агриппина Шин. 

Вазир кучли шамол оқибатида азият чеккан Олот ва Қоракўл туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларининг аҳволи билан ҳам танишди. 

Олотдаги 1-, 2- ва 3-мактабгача таълим ташкилотларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, боғчаларни капитал таъмирлаш учун мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 

Қоракўл туманидаги Педагогика коллежи ҳам капитал таъмирлашга келишиб олинди. Коллежнинг бўш турган биносида мактабгача таълим ташкилотини тузиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда вилоятда жами 1041 та мактабгача таълим ташкилот бўлиб, шундан 409 та давлат, 632 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид