Офис ишчилари кўпроқ компьютерларни эмас, балки ноутбукларни танлашмоқда. Ноутбук узоқ вақтдан бери компьютернинг ўрнини босадиган мукаммал иш воситаси бўлиб келган, ҳаракатчанлиги ва ихчамлиги туфайли янада қулайроқ бўлган. Сиз ўзингизга мос вариантни турли мезонлар бўйича – оғирлиги ва экраннинг ўлчамидан тортиб, ускунанинг ишлашига ва батарея сиғимига қараб танлашингиз мумкин.

ThinkBook cерияси – муваффақият учун ишлаб чиқарилган

ThinkBook 14 ва 15-серияли ноутбуклари ажойиб кўринишга эга, юқори ишлашни таъминлайдиган ва техник имкониятлар ҳамда нарх жиҳатидан корпоратив мижозлар учун жуда яхши ечим ҳисобланади.

Windows 10 Pro ишлайдиган ва Intel® Core™ 10-авлод процессорлари билан жиҳозланган (максимал конфигурация) Lenovo ThinkBook 14 ва 15-cерияли ноутбуклар юқори интуитив хусусиятлари вақтингизни тежайди. Ноутбуклар тезкор PCIe SSD ва DDR4 оператив хотираси билан жиҳозланган, шунингдек Intel® Optane™ Memory H10  технологиясини қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар билан таъминланган. ThinkBook сўнгги 802.11ax симсиз уланиш стандарти билан жиҳозланган.

ThinkBook'да битта-қадам аутентификация ва бармоқ изи сканери мавжуд. Ушбу имкониятлар Windows Hello туфайли мавжуд. TPM 2.0 платформа модули маълумотларни шифрлайди ва аппарат аутентификациясини ҳамда қўшимча хавфсизликни таъминлайди. Бундан ташқари, ThinkBook'да қўшимча махфийликни бошқариш учун ThinkShutter™ жисмоний блоклаш веб-камераси мавжуд.

ThinkBook иккита HARMAN динамики эса Dolby Audio™ технологиясини қўллаб-қувватлайди. Ушбу ноутбуклар сифати ва ишончлилиги бўйича кўплаб синовлардан ўтган. Лаптопнинг цинк қотишмасидан қилинган ошиқ-мошиқ (петли)лари 25,000 марта очиш-ёпиш циклларига мўлжалланган. Бундан ташқари, улар индий ва қалай кимёвий элементлари билан қопланган, бу эса коррозияга чидамлилигини оширади ва Wi-Fi сигналларини қабул қилишни яхшилайди. ThinkBook устига синов пайтида 60 см сув қуйилган, шунингдек, ҳаддан ташқари ҳарорат ва тебранишларга қаршилик кўрсатиш учун синовдан ўтказилди. ThinkBook барча синовлардан ўтган ва ҳатто оғир шароитларда ҳам ишлашга тайёрлигини исботлаган.

ThinkBook ноутбуклари махсус техник ёрдам гуруҳига эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес учун идеал танловдир. Lenovo Vantage дастури туфайли сиз компьютер созламаларини шахсийлаштиришингиз, драйверларни автоматик равишда янгилашингиз, қурилманинг ўзини синаб кўришингиз ва масофадан техник ёрдам сўрашингиз мумкин.