Ҳаёт ташвишларидан чарчаган дамларингизда фурсат топиб, беқиёс табиат манзараларига бой гўшада бўлишни хоҳлайсизми? У ҳолда сизни «Мираки» санаторийсига таклиф қиламиз. Бу ер дам олиш билан бирга даволанишингиз, саломатлигингизни тиклаб, иммунитетингизни мустаҳкамлаб олишингиз учун қулай маскан.


Cуратларни кўриб бундай жойлар қайси мамлакатда экан деб ўйлаётгандирсиз. Ишонинг, бу сўлим гўша кўҳна Шаҳрисабзда жойлашган. Санаторий табиати ҳеч қандай фотошопсиз ҳам одамларни ҳайратга соладиган манзараларга бой.


«Мираки» санаторийсида бугунги кунда санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштирилган иммунитетни мустаҳкамловчи даволаш ва шу билан бирга ички туризм хизматларини кўрсатмоқда.

Санаторийнинг бетакрор табиати ва иқлими тажрибали ходимлар, қулай хоналар, замонавий даволаш анъаналари билан уйғунлашиб, даволаниш ва мароқли дам олишингиз учун юқори даражали шароитларни таъминлайди.



«Мираки» санаторийсида замонавий ташхислар, клиник-биохимик лаборатория, ЭКГ текшируви, физиотерапия, лазеротерапия, жисмоний бадантарбия, уқалаш, виброуқалаш, сув билан даволаш (циркуляр душ, ванналар, сув ости массаж, душ шарко) парафин-озокерит, балчиқ билан даволаш, буғ билан даволаш (ингаляция), умуртқа поғонасини замонавий аппаратлар ёрдамида чўзиш, тренажёр зали ва парҳез овқатланиш сизнинг соғлиғингизни тиклаш учун қўлланилади.
























