Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари дунёда коронавирусдан нечта вакцина ишлаб чиқилаётганини маълум қилди
Бутун дунёда коронавирусдан 141 та вакцина ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус The Washington Post нашрида чоп этилган мақолада маълум қилган.
ЖССТ бош директорининг таъкидлашича, вакцинани ишлаб чиқиш бўйича ишлар коронавирус ҳақида маълумот пайдо бўлиши биланоқ бошланган.
“Айни вақтда 141 та вакцина ишлаб чиқилмоқда. Бу борадаги етакчиларни муваффақиятдан ойлар ажратаётган бўлиши мумкин. Тўлиқ ҳимоя кафолати йўқ, бироқ биз бунга умид қилмоқдамиз”, деб қўшимча қилган Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси халқаро ҳамжамият соғлиқни сақлаш инқирозини ҳал қилиш учун ҳамкорликка муҳтожлигини кўрсатди.
“Биз бу маккор вирус билдираётган хавфларни нафақат йўқ қилишдан йироқмиз, балки кўпчилик одамлар ҳали ҳам унга учрашлари мумкин”, деб айтган ЖССТ раҳбари.
Гебрейесус дунё соғлиқни сақлаш соҳасидаги бўлғуси хавфлар олдида ўта ҳимоясиз эканлиги борасида хавотир билдирган.
Ҳозирда вакцинани яратиш бўйича кўплаб давлатларда изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада 8 та вакцина устида ишлар олиб борилаётган Хитой дунёда етакчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026