Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасига туташган жойидан Новза кўчасигача туташган ҳудуди транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

NCaWc2u0ee8voQNPOVaGASekV0cPj7hG.jpg (1080×1080)

Пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Чилонзор туманида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Шу муносабат билан Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасига туташган жойидан Новза кўчасигача туташган ҳудуди транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Билдирилишича, бу 4 июлдан 24 июлга қадар амалга оширилади.