ТЕАМ қандай пайдо бўлганлиги хусусида

Кўпинча тадбиркорлар фақат назарий ва бозор талабларига жавоб бермайдиган эскирган билимга эга университет битирувчиларига дуч келишади. Бундай талабаларнинг малакасини ошириш учун баъзан бир ой, баъзан эса ҳатто бир неча йил вақт сарфлаш керак. Korzinka.uz ва TEAM University'нинг муассисларидан бири Зафар Ҳошимов шундай дейди:

– Бугунги кунда молия ва менежмент факультети талабалари (биз ҳақиқатан уларга муҳтожмиз) замонавий талабларга жавоб бермайдиган дарсликлардан билим олишади. Бундай мутахассисларни қайтадан ўқитишга тўғри келади. Яхши ҳамки улар қайсидир асосий билимларга эга, бироқ кўпинча талабалар эгаллаган билим кетган тўрт йил вақт ҳамда сарфланган маблағларга арзимайди.

Зафар Ҳошимов

 

Аксарият битирувчилар шартномага кўп пул сарфлаб, озгина маошга амалиётчи бўлиб ишлашни хоҳламайди. Шу билан бирга бирор бир тадбиркор юқори мавқедаги катта лавозимга “хом, пишмаган” мутахассисни ишга олмайди. Аммо ҳар доим тадбиркорлар ушбу лавозим учун мутахассисларга муҳтож бўлади. Ушбу ҳолатни Office Market, Dekos, Mfaktor компания гуруҳларининг ҳаммуассиси Ҳасан Масаидов шундай таъкидлайди:

– Хусусий сектор субъектлари нуфузли университет битирувчилари ортидан югуришлари керак, аммо бу ҳолат аксинча бўлмаслиги шарт. Ишга қабул қилиш натижасига кўра, янги ходим қандайдир янгилик олиб кириши ҳамда ишончимни оқлаши, мен унга лойиҳа ва гуруҳимни хотиржам ишониб топшира олишим зарур.

Хориждаги ОТМда талабалар амалиёт олиб бориши учун тадбиркорлик корхоналари билан доим ҳамкорлик олиб борилади, мослашувчан ўқув дастурлари татбиқ этилади, таълим олувчиларнинг бор имкониятлари ҳамда қобилиятларни тўлиқ намоён бўлиши учун шарт-шароит яратилади. Афсуски, шаклланган маҳаллий дастуримизда бу имкониятлар кескин чекланган.

Алан Франс

Алан Франс TEAM University Васийлик кенгаши раиси, 18 йил Европадаги бизнес мактабларни бошқарган, 2002 йилдан 2019 йилгача Тошкентдаги Вестминистр университетида фаолият олиб борган. Унинг айтишича, мамлакатдаги аксарият университетлар бошқарув услубини ўзгартириш шарт: