Бельгиялик профессор: «Биз пандемиянинг бошланиш нуқтасида турибмиз»
Бельгиялик микробиолог, профессор ҳамда Эбола ва ОИТС бўйича мутахассис Питер Пиот йил бошида коронавирусга чалиниб тузалганди. У ўз тажрибаси асосида COVID-19 ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Энг аввало, ҳозирги инқироз – ижтимоий, деб ҳисоблайди Пиот. Олимнинг фикрича, коронавирус бўйича расмий статистика аслидагидан анча камайтириб кўрсатилмоқда. Унинг тахминига кўра, бутун дунё бўйича касалланганлар 20 миллионга яқин.
«Ҳақиқат шундаки, биз пандемиянинг бошланишида турибмиз. Инфекцияга чалинувчан инсонлар бор экан, вирус юқаверади, чунки у яшаши учун бизнинг ҳужайраларимиз керак», – деди у. Унинг тахминига кўра, пандемия бир неча йил давом этиши мумкин.
Пиот вакцина юз фоиз самарали бўлишига шубҳа қилмоқда ва имкон борича ижтимоий масофаланишга риоя қилишга чақирди.
Америкалик олимлар аввалги грипп эпидемияларининг ривожланиш суръатлари ва коронавирус тарқалиши тезлигини ўрганиб чиқди ва COVID-19 тарқалиши яқин бир ярим-икки йил ичида тўхтамайди деган хулосага келди.
Мавзуга оид
03:03 / 23.09.2021
Бразилиянинг БМТ Бош ассамблеясида иштирок этаётган делегацияси икки ҳафталик карантинга кетди
20:42 / 21.09.2021
АҚШда коронавирусдан испан гриппидан кўра кўпроқ одам вафот этди
21:43 / 20.09.2021
Ноябрдан АҚШга кирувчи хорижликлардан тўлиқ эмланганлик талаб қилинади
13:43 / 18.09.2021