Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар, спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар, умумий овқатланиш объектлари, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти тўхтатилди.

Шу билан биргаликда, саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

  • тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;
  • объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
  • санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;
  • объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
  • ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

Карантинда йирик қурилишлар тўхтатилмаётгани бу борада «катта тажриба тўплангани» билан изоҳланди