Сербия пойтахтида норозиликлардан кейин комендантлик соати киритилмайдиган бўлди
Сербиянинг миллий инқироз штаби коронавирус тарқалиши олдини олиш учун Белградда 10 июлдан 13 июлгача комендантлик соати киритишдан воз кечди. Фақатгина оммавий йиғилишларга тақиқлов киритилади, деб хабар берди мамлакат бош вазири Ана Брабич.
Аввалроқ ҳукуматнинг комендантлик соати киритиш қарори норозиликларга олиб келганди.
“9 июлдан вазият яхшилангунгача 10 кишидан кўпроқ бўлиб ёпиқ ва очиқ жойларда йиғилиш тақиқланади, ёпиқ жойларда 4 квадрат метрга бир киши тамойили бўйича одамлар сонига ва объектларнинг соат 21дан соат 6гача ишлашига чеклов киритилади”, деб айтган бош вазир.
Аввалроқ Сербия мудофаа вазири Александр Вулин Белградда ўтган норозилик намойишларини фуқаролик урушини бошлашга уриниш деб атаган. Унинг фикрича, намойишлар ўз-ўзича авж олмай, балки уларга олдиндан тайёргарлик кўрилган. У тартибсизликлар ортида турганларни жавобгарликка тортишга чақирган.
Сербиядаги норозиликлар мамлакат президенти Александр Вучич 7 июлда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли пойтахтда комендантлик соати киритилишини эълон қилгандан кейин бошланган. Таъкидланишича, дастлаб намойишлар осойишта кўринишда ўтган, бироқ кейинроқ намойишчилар парламент биносига бостириб киришга уринган ва полиция билан тўқнашувларга киришган.
7 июлдан 8 июлга ўтар кечаси юз берган тартибсизликларда камида 43 полициячи ва 17 намойишчи жароҳат олган.
Мавзуга оид
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
09:10 / 18.10.2024
Сербия урушга қарши позицияга эга россияликка ЯУРни узайтирмади
23:20 / 13.10.2024