Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди. Роналду кейинги босқичдаёқ «Реал»га қарши ўйнаши мумкин
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг чоракфинал ва яримфинал ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра, 1/8 финалнинг жавоб ўйинларини ўтказмаган жамоалар ҳам чорак финалдаги рақибларини билиб олишди.
Демак чоракфинал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
- «Манчестер Сити»/«Реал» – «Ювентус»/«Лион»
- «Лейпциг» – «Атлетико»
- «Барселона»/«Наполи» – «Бавария»/«Челси»
- «Аталанта» – «ПСЖ».
Нимчоракфиналнинг жавоб ўйинларини ўтказишга улгурмаган жамоалар ўйинларни жавоб ўйинида мезбон бўлган жамоа стадионида ўтказгач, чорак финалнинг барча ўйинлари Португалияда турнир кўринишида ўтади.
Масалан, «Манчестер Сити» – «Реал» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Англияда ўтказилади (Мадриддаги ўйинда «Манчестер Сити» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган). «Барселона» – «Наполи» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Испанияда бўлади (Неаполдаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган). «Бавария» – «Челси» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Германияда ўтади (Лондондаги ўйинда «Бавария» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган).
Чоракфинал ва яримфиналнинг барча ўйинлари Португалияда ўтказилади. Ўйинларга мухлислар киритилмайди. Ярим финал сеткаси ҳам аниқ бўлди. Унга кўра «Манчестер Сити»/«Реал» – «Ювентус»/«Лион» жуфтлиги ғолиби «Барселона»/«Наполи» – «Бавария»/«Челси» жуфтлиги ғолиби билан финал йўлланмаси учун ўйнайди. «Лейпциг» – «Атлетико» жуфтлиги ғолиби эса ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олиш учун «Аталанта» – «ПСЖ» жуфтлигига қарши майдонга тушади.
Чоракфинал ва яримфиналнинг барча ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлади.
Мавзуга оид
21:26 / 02.10.2025
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогидаги рақибларини билиб олди
12:09 / 01.10.2025
«Ливерпул» Туркияда ютқазди, грандлардан голлар ёмғири. ЕЧЛда кун ўйинлари
22:12 / 28.08.2025
«Реал» Қозоғистонга боради – ЕЧЛ умумий босқичига қуръа ташланди
21:20 / 31.05.2025