Жаҳон | 10:17 / 11.07.2020
7135
2 дақиқада ўқилади

АҚШ суди 17 йилда илк маротаба олий жазо ижросини тўхтатди

Америка суди сўнгги 17 йил ичида биринчи маротаба 47 ёшли Дэниел Льюис Лига нисбатан ижро этилиши лозим бўлган олий жазони вақтинча тўхтатди. У Индиана штатидаги Терр-Хоут федерал қамоқхонасида бир оилани ўлдирганлиги учун сақланмоқда. Штатнинг жанубий округи бўйича судьяси Жейн Магнус-Стинсон шундай қарорга келган, деб ёзмоқда РБК Associated Press хабарига таянган ҳолда ёзмоқда.

Судьянинг бундай тўхтамга келишига ҳалок бўлганлар яқинларининг аризаси сабаб бўлган. Уларнинг сўзларига кўра, қамоқхона маъмурияти ҳукмнинг ижро этилишини кузатиб туришлари учун хавфсиз шароит яратмаган. Жумладан, жиноят қурбонларининг яқинлари, COVID-19 инфекциясини ҳам сабаблар сирасида қайд этишган. 

Судья қарорига кўра, жазони ижро этиш, ҳукумат оилаларнинг кузатишлари учун хавфсиз шарт-шароит ташкил этмагунча тўхтатиб турилади. 

Бир йил аввал, АҚШ бош прокурори Уильям Барр, федерал ҳукумат жиноятчиларни қатл этиш ҳукмларини ижро этишни бошлашини, чунки қурбонлар яқинларига тасалли бериш мажбуриятини ҳис қилаётганини айтган эди. 

Дэниел Льюис Ли ирқий гуруҳ аъзоси бўлиб, 1996 йилда 3 кишилик оилани, шу жумладан 8 яшар қизни ҳам ўлдирган. 1999 йилда ҳакамлар уни олий жазога ҳукм қилишган эди. 

Агентликнинг қайд этишича, келгуси ҳафтада яна иккита олий жазо ижро этилиши кутилмоқда. 16 ёшли қизнинг номусига теккан ва ўлдирган Уэсли Айра Парк ҳамда Айова штатида 5 кишини, жумладан 2 боланинг ҳам жонига қасд қилган Дастин Ли Хонкенга нисбатан ўлим жазоси ижро этилиши керак. 

Август ойида 10 яшар қизни ўғирлаб, номусига теккан ва ўлдирган Кит Дуэйн Нельсон қатл этилади. 

Мавзуга оид