Ливия парламенти Мисрга мамлакатдаги вазиятга аралашишга рухсат берди

Ливия парламенти – вакиллар палатаси Миср қуролли кучларига Ливия ихтилофига аралашишга рухсат берди. Бу ҳақда Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси билан ҳамкорлик қилувчи парламент сайтида маълум қилинган.
“Биз босқинчи устидан ғалаба қозонишни таъминлаш ва мамлакатимиз ҳамда минтақамиздаги хавфсизлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун икки қардош халқ ўртасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларга чақирамиз”, деб айтилган парламент баёнотида. Парламент Миср “икки давлат хавфсизлигига муқаррар хавфни кўрса”, ихтилофга аралашиши лозим, деб ҳисобламоқда.
Ливия парламентида Туркия мамлакатдаги ишларга аралашаётгани, Ливия суверенитети эса “мамлакат ғарбини назорат қилувчи қуролли айирмачилар ва улар бўйсунувчи ҳокимият маъқуллови” билан бузилаётгани таъкидлаб ўтилган.
Айни вақтда Ливия ғарбида БМТ ва Европа иттифоқи қўллаб-қувватловида шакллантирилган Миллий келишув ҳукумати ҳаракат қилади. Миллий келишув ҳукумати ва Ливия миллий армияси ўртасидаги қарама-қаршилик 2011 йилдан бери давом этиб келади. 2019 йилдан бери Ҳафтар кучлари мамлакат пойтахти Триполи устидан назоратни қўлга олишга ҳаракат қилиб келади. Бу ихтилофда Миср БАА билан Ҳафтарни, Туркия эса Фаёз Саррож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади.
Июнь охирида Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий Қоҳиранинг Ливия ихтилофига ҳар қандай аралашуви қонуний мақомга эга бўлишини айтган. Унинг таъкидлашича, бу ҳуқуқ Миср чегараларини террорчи гуруҳлардан ҳимоялаш, Ливиядаги қон тўкилишига чек қўйиш ва у ерда БМТ раҳнамолигида сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлигига асосланган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди

09:57 / 13.05.2025