Жаҳон | 18:55 / 16.07.2020
3208
1 дақиқада ўқилади

Лондон Москвани Британиядаги 2019 йилги сайловларга аралашишга уринишда айблади

Россиянинг сайлов натижаларига таъсир кўрсатишга эҳтимолий уриниши факти бўйича жиноий суриштирув бошланган.

Доминик Рааб / Фото: EPA-EFE/WILL OLIVER

 Буюк Британия вазирлар маҳкамасининг таъкидлашича, Россия 2019 йил декабрда бўлиб ўтган Британия парламентига сайловлар натижасига таъсир кўрсатишга уринган.

 "Синчковлик билан ўтказилган таҳлиллар асосида ҳукумат Россия кучлари ноқонуний тарзда қўлга киритилган ҳукумат ҳужжатларини фаол тарқатиб 2019 йилдаги парламент сайловларига аралашишга уринган деган хулосага келди", - деди мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

 Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг сайлов натижаларига таъсир кўрсатишга эҳтимолий уриниши факти бўйича жиноий суриштирув бошланган.

"Жиноий суриштирув олиб борилмоқда ва мазкур босқичда яна бирор гап айтишнинг мавриди эмас ", - деди Рааб.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид