Номаълум хакерлар АҚШнинг таниқли шахсларининг Twitter саҳифаларини бузди
16 июл куни номаълум хакерлар АҚШ президентлигига демократик партия номзоди Жо Байден ва бошқа қатор таниқли инсонларнинг Twitter саҳифаларига бир хил эълонни жойлашган. Улар молиявий эҳромлар руҳида биткоинларни ишлашни таклиф қилган.
“Мен жамиятга қайтараман. Қуйидаги манзилга юборилган барча биткоинлар 2 ҳиссада қайтарилади! Агар сиз 1000 доллар юборсангиз, 2000 доллар қайтараман. Фақат 30 дақиқа ичида”, — дейилади Байден саҳифасида.
Вергулигача ўхшаш бўлган шу каби хабар Tesla асосчиси Илон Маск, миллиардер ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс, Amazon раҳбари Жефф Безос, рэпер Ка Уэст, шунингдек, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва таниқли рэпер Уиза Халифа саҳифаларида ҳам пайдо бўлган.
Маълум қилинишича, шу куннинг ўзида, статистикага кўра, эълонда маълум қилинган биткоин манзилга 300дан ортиқ транзакция амалга оширилган.
Тошкент вақти билан соат 3-00да 321та транзакция амалга оширилган, Хусусан, 12,3 биткоин қабул қилиниб, 5,8 биткоин қайтарилган. Бир биткоин қиймати 9,2 минг АҚШ долларини ташкил этиши инобатга олинса, тахминан 112 минг доллар ўтказилгани маълум бўлади. Транзакциялар сони ортиб бормоқда.
Шу билан бирга, Федерал қидирув бюроси мазкур ҳодисадан хабардор эканлигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда ABC11 телеканали.
“Биз бир неча Twitter саҳифаларининг хавфсизлигига раҳна солган бугунги воқеадан хабаримиз бор. Саҳифалар, катта эҳтимол, криптовалюта билан фирибгарлик қилиш мақсадида бузилган. Биз жамоатчиликни бу нарсага алданиб қолмасликка ҳамда криптовалюта ёки пул юбормасликни тавсия қиламиз”, - дейилади ФҚБ баёнотида.
Twitter асосчиси ва раҳбари Жек Дорси ушбу воқеадан сўнг баёнот бериб, компания нима содир этилганини тўлиқ ўрганиб чиққач, батафсил маълумот берилишини билдирди. Twitter техник қўллаб-қувватлаш маркази эса, саҳифаларнинг аксарияти хавфсизлик муаммосига текширилгач, айни чоғда улардан фойдаланиш мумкинлигини эълон қилди.
“Биз учун Twitterʼдаги қийин кун. Бундай иш содир бўлганидан ўзимизни жуда ёмон ҳис қиляпмиз. Биз муаммони ўрганамиз ва айнан нима рўй берганига доир аниқроқ маълумот бўлиши билан сизларга маълум қиламиз”, - деб ёзган Дорси Twitter саҳифасида.
Мавзуга оид
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
13:28 / 09.10.2024
Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бошланди
14:20 / 04.10.2024
Сохта ҳавола юбориб ўзганинг қарийб 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
07:50 / 23.09.2024