• 2016 йил 15 июль куни Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг бир гуруҳ аскар ва офицерлари давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш қилган. Асосий воқеалар Истанбул ва Анқара шаҳарларида юз берган. 251 киши ҳалок бўлган. 2 мингдан ортиқ киши яраланган. Тўнтариш ташкилотчиси сифатида сиёсатчи ва диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гулен гумон қилинади. Гулен 1999 йилдан буён АҚШда яшаган. Ушбу воқеалардан кейин 50 минг киши ҳибсга олинган. Давлат муассасалари 140 минг кишини ишдан четлаштирган.

Хўш, 15 июль куни Туркияда нималар рўй берганди? Қуйида воқеалар ривожининг хронологик тартиби берилади.

Соат 16:16. Туркия авиация қўмондонлиги ходими MIT (Миллий ҳавфсзилик хизмати)га келиб, маслаҳатчи Ҳакан Фиданни олиб кетиш учун FЕТO’га аъзо аскарлар томонидан ҳужум уюштирилишини билдирди. Фидан Бош штабнинг 2-бош раҳбари генерал Яшар Гулерга қўнғироқ қилди ва бу ҳақда хабар берди.

Соат 17:32. Ҳакан Фидан томонидан Бош офисга юборилган маслаҳатчи ўринбосари Бош штаб бошлиғи генерал Яшар Гулерга вазият бўйича маълумот берди.

Генерал Гулер Бош штаб бошлиғи генерал Ҳулуси Акарга батафсил ҳолат бўйича маълумот берди ва МIТ маслаҳатчиси Ҳакан Фиданни штабга таклиф қилди.

Соат 18:10. Ҳакан Фидан Бош офисга бориб, қўмондонлик доираси билан кўришди ва берилаётган хабар катта режанинг бир қисми бўлиши мумкинлигини айтди.

Соат 18:30. Ҳулуси Акар ТSК (Туркия қуролли кучлари) операция марказига қўнғироқ қилиб, ҳаводаги кемаларни туширишни буюрди.

Соат 19:26. Ҳакан Фидан Мармарисда бўлиб турган президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга қўнғироқ қилади, аммо у билан боғлана олмагач, мудофаа директори билан хабарлашади. У президентнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бирор муаммо мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, қўшимча хавфсизлик чораларига эҳтиёж бор-йўқлигини сўрайди.

Соат 20:22. Ҳакан Фидан марказий офисни тарк этди.

Соат 20:23. Асосий жет база қўмондонлигига тўпланган махсус кучларга қарашли 33 нафар зобит қароргоҳга қараб ҳаракатлана бошлайди.

Соат 20:46. Тўнтариш соат 03:00да бошланиши сабабли бош қароргоҳни эрта тарк этган Бош штаб стратегияси бўлими бошлиғи генерал-майор Меҳмет Дишли махсус автомашинаси билан ортга қайтади.