Ўн кундан ошдики, Узоқ Шарқдаги Хабаровск шаҳрида намойишлар тинмаяпти. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 18-19 июль кунларида 40-50 минг нафар намойишчи Хабаровск кўчаларида чиққан.

Россияда губернатор қотиллик иши бўйича қўлга олинди. Жириновский бунга жавобан партиясини Думадан олиб чиқишини айтди

9 июль куни Хабаровск ўлкаси губернатори Сергей Фургал махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олиниб, Москвага олиб кетилганди. Фургал 2004-2005 йилларда, тадбиркорлик қилиб юрган пайтида 3 нафар тадбиркорни ўлдиришда гумон қилиняпти. У ҳибсга олиниши ортидан ўлкани намойишлар тўлқини қамраб олди.

Хабаровск Фото: Reuters

Намойишчилар Путинни ошкора ҳақорат қилиб ҳайқиришмоқда ва ундан Фургални дарҳол озод қилишни талаб этишмоқда. Намойишчилар «Фургални бизга қайтар», «Фургал бизнинг танловимиз бўлган», «Фургалдан қўлингни торт» каби шиорлар ёзилган баннерларни кўтаришган.

Хабаровск Фото: AP/ТАСС
Фото: АР/ТАСС
Фото: Дмитрий Моргулис/ТАСС

Фургалнинг ҳибсга олиниши россияликлар томонидан ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Аксарият россияликларнинг фикрича, Сергей Фургал мухолиф қарашлари туфайли ёлғон айбловлар билан ҳибсга олинди. Сергей Фургал Россия ҳудудларидаги мухолиф партия вакилларидан сайланган кам сонли раҳбарлардан бири ҳисобланарди.

Сергей Фургал қўлга олингач ЛДПР раҳбари Жириновский Думада қилган чиқишида Россия ҳукумати ва президентини жиддий айблаб, ҳукумат мухолифат вакилларига шу зайлда муносабатда бўлаверса, амалдаги ҳукуматга қарши инқилоб уюштириш билан таҳдид қилди