“ЎЗМEТКОМБИНАТ” АЖ қурилиш ва саноатнинг бошқа соҳалари учун зарур бўлган базальт асосида ишлаб чиқарилаётган иссиқлик изоляторларининг янги авлод материалларини ишлаб чиқараётганини маълум қилади.

Базальт асосидаги иссиқлик изоляторлари базальт толаларидан тайёрланади. Базальт иссиқлик изоляторлари иссиқликни тежаш билан бирга овоз ўтказмайди ва ёнғиндан ҳимоя қилади. Маҳсулот алоҳида парваришга муҳтож эмас: кимёвий бардошли ва узоқ вақт давомида фойдаланишга мўлжалланган.

Иссиқлик изоляторларини қўллаш мумкин бўлган соҳалар талайгина:

• Том остини изоляциялаш;
• Поллар ва бино қаватлари ўртасини изоляциялаш;
• Бино фасадларини изоляциялаш;
• Вентиляция каналларини изоляциялаш;
• Болахоналар шифти ва деворларини изоляциялаш;
• Хоналар ўрталарини изоляциялаш;
• Совутиш мосламалари деворларини изоляциялаш;
• Сендвич панеллардаги иссиқлик изоляцияси;
• Саноат ускуналари ва бошқалар.

Базальт асосидаги иссиқлик изоляторларининг асосий афзалликлари:

• Мукаммал иссиқлик изоляцияси;
• Ёнувчан бўлмаган материаллар синфига тегишлилиги (НГ);
• Овоз ўтказмаслиги;
• 50 йилдан ортиқ муддатларда хизмат қила олиши;
• Тезкор ўрнатиш, осон кесиш ва монтажга қулайлиги;
• Моғор ва бактерияларга чидамлилиги;
• Экологик ва гигиеник жиҳатдан хавфсизлиги.

Иссиқлик изоляцияловчи материалларнинг хусусиятлари:

Минерал пахта: