Шуни инобатга олган ҳолда, барча абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун Ўзбекистон президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ, ОТМларга қўшимча қабул бўйича тартиб яна бир бор эслатиб ўтилади.
Қарор бўйича 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
Олий таълим муассасалари мавжуд қуввати, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилиши белгиланган.
Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баравар, 2 баравар, ...., 10 баравар ва ҳоказо.
Изоҳ: Аммо белгиланган ушбу тартиб бўйича ОТМлар ўқишга ўзи истаган ва дуч келган кишини эмас, тўплаган балли бўйича нисбатан юқори натижа кўрсатган абитуриентларни кетма-кетликда қабул қилиш керак.
Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида.
Изоҳ: Магистратура босқичига қўшимча қабул контракт тўловларида оширилган миқдор бўлиши мумкин эмас.

















