Ўзбекистон | 11:06 / 25.07.2020
17027
2 дақиқада ўқилади

26 июль куни Истанбулга қўшимча чартер рейс эълон қилинди

Махсус комиссиянинг қарорига кўра, хориждаги ватандошларни қайтариш режасига мувофиқ Транспорт вазирлиги ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси Туркияга қўшимча авиарейс ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига авиакомпания матбуот котиби Ҳабибулла Набиев маълум қилди. 

“Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишидаги бу парвоз 2020 йилнинг 26 июлига режалаштирилган.

Тошкент-Истанбул 

Учиш 15:00, қўниш 19.50 (маҳаллий вақт билан, Анқарада тўхтаб ўтилади)

Истанбул-Тошкент 

Учиш 21.20, қўниш 03.50+1 (маҳаллий вақт билан).

Тошкент-Истанбул йўналиши учун авиачипталарни авиакомпания филиалининг марказий сотув офисидан («Uzbekistan Airways Sales») соат 10:30 дан бошлаб тўғридан-тўғри навбатда туриш орқали харид қилиш мумкин. 

Бунда йўловчининг шахсан ўзи ҳужжатларининг асл нусхаси билан келиши шарт:

  • Ўзбекистон фуқаролари учун – Паспорт ва учиш учун асос.
  • Хориж фуқаролари учун – Паспорт;

Истанбул-Тошкент йўналишига чипта харид қилиш учун Ўзбекистон республикасининг Истанбулдаги бош консуллигига мурожаат қилиш мумкин.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталар қўлга киритиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат қилмаслик сўралади. 

Тўланган маблағ Uzbekistan Airways филиали кассасида харид қилинган чиптада акс этганини текширишни унутманг. 

Сизга ёқимли парвоз тилаймиз!”, – дейилади 25 июль соат 10:42 да тақдим этилган маълумотда.

Мавзуга оид