Лукашенкони қўриқлаш хизматининг собиқ раҳбари пора олишда айбланиб 12 йилга қамалди
Андрей Втюрин 2019 йилда ҳибсга олинганди. У ўшанда Россия тижорат структураси вакилидан 148,6 минг доллар пора олганликда айбланганди.
Беларусь олий суди мамлакат хавфсизлик кенгаши котибининг собиқ ўринбосари Андрей Втюринни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди, у жазони кучайтирилган тартибдаги колонияда ўтайди. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.
Александр Лукашенко Втюринни 2014 йил сентябрда хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинлаган, бунгача у президент хавфсизлик хизмати бошлиғи бўлиб ишлаётганди.
Втюрин 2019 йилда ҳибсга олинганди. У ўшанда Россия тижорат структураси вакилидан 148,6 минг доллар пора олганликда айбланганди.
Ундан ташқари, мазкур иш бўйича яна 15 киши айбдор деб топилган. Уларга ҳам турли муддатларга жазо тайинланди.
Терговнинг қайд этишича, айбланувчилар шартномалар тузиш учун пора олишган.
Мавзуга оид
01:03 / 27.11.2020
Европарламент Беларус ва Туркияга қарши санкциялар ҳақида резолюцияларни қабул қилди
00:48 / 25.11.2020
Лукашенко ўзини ҳокимиятдан четлатишнинг ягона йўлини айтди
20:40 / 19.11.2020
Беларусда Nexta Telegram-канали муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди
00:32 / 14.11.2020