Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди
Ботир Аҳмаджонович Дадаматов Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу тўғрисида давлат раҳбарининг тегишли фармойиши имзоланган.
Фото: Norma.uz
Ботир Дадаматовнинг ишдан олиниши ва бунинг сабаблари ҳақида Давлат божхона қўмитаси расмий хабар бермаган.
Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов жорий йил 12 февраль куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказганди. Ўша йиғилишда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2 нафар ўринбосарлари, бошқарманинг 4 нафар бўлим бошлиқлари, 2 нафар божхона пости бошлиқлари, «Арк-булоқ» божхона пости бошлиғи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.
Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев шу йил 31 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда божхона постларидан бирининг раҳбари ҳибсга олингани ва унинг уйидан 400 минг доллар топилгани ҳақида гапирган эди.
Мавзуга оид
10:41 / 27.04.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
02:32 / 05.04.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
12:57 / 04.04.2026