Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Шодмонов шифохонада даволанмоқда
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифохонага ётқизилган.
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда. Беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Айни вақтда унинг айнан қандай касалликдан даволанаётганига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Шодмонов охирги марта шу йилнинг 24 июль куни матбуотда кўриниш берганди, ўшанда у Туркиядан Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда маслаҳатчи сифатида келган гуруҳ вакилларини қабул қилганди.
Мавзуга оид
19:43 / 09.01.2024
Алишер Шодмонов узоқ муддатли таътилга чиқди
10:26 / 12.08.2023
Алишер Шодмонов вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб қайтди
17:30 / 05.07.2022
“Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири” — Алишер Шодмонов
20:53 / 24.12.2020