Мумбайдаги харобаларда яшовчиларнинг деярли 60 фоизида коронавирусга қарши иммунитет аниқланди
Мумбайдаги харобаларда коронавирусга қарши жамоавий иммунитетнинг энг юқори кўрсаткичи аниқланди - деярли 60 фоиз. Бу шаҳарнинг энг камбағал ҳудудларида COVID-19 тарқалишини секинлаштирган бўлиши мумкин.
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги энг қашшоқ учта туманда яшовчиларнинг 57 фоизида коронавирусга қарши антитаначалар аниқланди, деб ёзади Bloomberg. Тадқиқот июль ойида ўтказилган ва тахминан 7000 киши тестдан ўтган.
Бу дунёда коронавирусга қарши жамоавий иммунитетнинг маълум бўлган энг юқори кўрсаткичларидан бири, дея таъкидлайди агентлик. Апрель ойида Нью-Йоркда тестдан ўтганларнинг 21,2 фоизи коронавирусга қарши иммунитет бўлган, май ойида эса Стокҳолмда тестдан ўтганларнинг 14 фоизида антитаначалар аниқланди.
«Мумбайдаги харобаларда жамоавий иммунитет шаклланганга ўхшайди, - дея маълум қилди эпидемиолог Жаяпракаш Мулиил. - Агар сиз Мумбайда хавфсиз жой топмоқчи бўлсангиз ва инфекция юқтиришдан чўчисангиз, унда сиз айнан шу ерга боришингиз керак».
Швеция қаттиқ карантин чораларидан воз кечиш ва вирус билан курашиш учун оммавий иммунитетни шакллантириш стратегияси туфайли танқид остига олинди. Ёз фасли бошида ушбу мамлакатнинг бош эпидемиологи Андерс Тегнелл илк бор бундай ёндашув жуда кўп одамларнинг ўлимига олиб келганини тан олди. Бироқ, аҳолиси ёшроқ ва коронавируснинг оғир шаклларига камроқ мойил бўлган Мумбайдаги тадқиқот стратегия иш бериши мумкинлигини кўрсатди, дея таъкидлайди агентлик.
Қашшоқ туманларда ижтимоий масофани сақлаш деярли имконсиз бўлиб, бу ерда инфекциянинг тарқалиши учун яхши шароитлар яратилган. Масалан, Сан-Францискодаги каби миқдорда одамлар яшайдиган энг катта қашшоқ туманлардан бири Дхаравида 80 киши битта ҳожатхонадан фойдаланади, саккиз кишилик оила эса 10 квадрат метрдан кичикроқ бўлган хонада мунтазам йиғилади, деб ёзади Bloomberg.
Шунга қарамай, харобаларда коронавируснинг илк тарқалишидан бир неча ҳафта ўтгач, бутун Ҳиндистонда юқумли касалликлар кўпайган бўлса-да, бу ерда инфекциясининг тарқалиши кескин пасайган. Мумбайда янги касалланиш ҳолатлари сони шу ҳафта деярли уч ой ичидаги энг паст даражага тушди. Қашшоқ туманлардаги вазият маҳаллий ҳокимият томонидан коронавирусни чеклаш бўйича кўрилган чоралар билан изоҳланди, деб ёзади Bloomberg. Тест натижаларининг пайдо бўлиши билан гап бошқа нарсада экани аён бўлган: инқироз вирус тўхтатилгани учун эмас, балки у тарқалгани сабабли якунланди, дея қайд этади Bloomberg. «Вирус ўз вазифасини бажармоқда. Вирусни сизнинг карантинингиз ташвишга солмайди ва у сизнинг чеклов бўйича уринишларингиздан кўра самаралироқ», - деди Мулиил.
Эпидемиологнинг фикрига кўра, ҳукуматнинг чоралари барибир ишламоқда ва харобаларда ўлим даражаси паст бўлиб қолмоқда. Хусусан, Дхаравида атиги 253та ўлим қайд этилган. Эпидемиологлар одатда жамоавий иммунитетга эришиш учун аҳолининг 60 фоизида антитаначалар бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, ижтимоий масофани қўллаш имконсиз бўлган ҳолатлар ҳақида гап кетганда ҳам инфекция тарқалишини секинлаштириш мумкин, дея таъкидлайди агентлик.
Мавзуга оид
15:22 / 14.05.2024
Мумбайда шамол туфайли улкан билборд қулади. 14 киши ҳалок бўлган
14:06 / 08.04.2024
Тошкент-Мумбай йўналишида ҳаво қатнови йўлга қўйилди
08:48 / 29.02.2024
Тошкент ва Мумбай ўртасидаги ҳаво қатнови қайта тикланмоқда
10:45 / 29.07.2022