Жамият | 12:39 / 30.07.2020
19885
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида подполковник ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 29 июль куни соат 01:40ларда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори, подполковник Мансур Ғанибоев ва олдин профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида хизмат қилган, ҳозирги вақтда жамоатчилик асосида хизмат олиб бораётган фуқаро Жанибек Танатовнинг бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашинада ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудида хизмат олиб бораётган бўлишган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, улар ушбу автомашина билан А-380-Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомагистрали йўлининг 868-869 км оралиғида йўлнинг четида турган пайтида, Қонликўл туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро К.Б. маст ҳолатда ўз бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб, фуқаро Ж.Танатовнинг Nexia-1 русумли автомашинасига келиб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл транспорти ҳодисаси натижасида фуқаро Ж.Танатовнинг автомашинасида бўлган Қўнғирот тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори, подполковник М.Ғанибоев олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид