Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 144 нафар меҳнат мигранти чартер рейс билан Россияга ишга жўнатилди
Ўзбекистонлик 144 нафар фуқаро меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россиянинг Амур вилоятига жўнатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда 31 июль куни 144 нафар ўзбекистонлик Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс билан учиб кетди.
Таъкидланишича, мазкур фуқаролар 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.
Қўшимча қилинишича, июнь ойида 33 нафар Ўзбекистон фуқароси йирик қурилиш объектларида ишлаш учун Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнатилганди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
20:35 / 09.04.2026