P&G апрель-июнь ойларида энг кўп даромадга эришган.
Американинг Procter&Gamble (P&G) корпорацияси соф даромади июнда якунланган молиявий йилда 5 фоизга – 71 миллиард долларгача ўсди. Бу 2006 йилдан бери энг сезиларли ўсишдир, дейилади корпорация ҳисоботида.
P&G энг кўп даромадга апрель-июнь ойларида коронавирус пандемияси фонида эришган. Энг яхши кўрсаткичлар маиший кимё ва кир ювиш воситалари (14 фоиз), ҳожатхона қоғози ва қоғоз сочиқлар ишлаб чиқариш бўлинмаларида (5 фоиз) қайд этилган.
Корпорация 2021 йилда савдо ҳажми ўсиши 1дан 3 фоизгача даражада сақланиб қолишини тахмин қилмоқда.
Ҳисобот эълон қилинганидан кейин Procter&Gamble акциялари нархи 2,4 фоизга кўтарилган.
















