Бухоро вилояти ҳокими нега Тошкентдаги клиникада даволанаётганига изоҳ берилди
Карим Камолов 29 июль куни даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилган.
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг коронавирусга чалиниб, айни пайтда Тошкентдаги шифохонада муолажа олаётганлиги хабар берилганди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу хабар ижтимоий тармоқларда турли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Нега Карим Камолов вилоятда эмас, пойтахт шифохонасида даволаняпти, бу ҳолат вилоятдаги шифокор-мутахассисларга ишончсизлик эмасми, мазмунидаги саволлар ўртага ташланмоқда.
Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиевнинг маълум қилишича, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда жорий йилнинг 25 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Шу кундан бошлаб вилоят раҳбари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалида муолажа олишни бошлаган.
“Агар Карим Камолов маҳаллий шифокорлар ва шифохоналарга ишончи бўлмаганида ўша заҳотиёқ пойтахтга борган бўларди!
Амалдаги қонунчиликка кўра вилоят ҳокимлари ҳукумат қошидаги Тиббиёт бош бошқармаси рўйхатида туриб, зарур ҳолатларда тиббий диагностика қилиш, даволаш, умуман олганда, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мазкур бошқарма зиммасида. Шунга мувофиқ, ушбу Тиббиёт бош бошқармасининг талабига кўра Карим Камолов 29 июль куни даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилди.
Вилоят ҳокими ўтган 3 кун давомида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда. Ҳозирда Карим Камоловнинг аҳволи яхши. У яқин кунларда тўлиқ тузалиб, ўз фаолиятини давом эттиради”, - дейилади вилоят ҳокимлиги изоҳида.
Аввалроқ, Навоий вилояти ҳокими ҳам Тошкентда даволанаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:40 / 14.01.2025
Бухоро вилоятида ер силкиниши қайд этилди
12:05 / 06.01.2025
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди
14:55 / 28.12.2024
Бухорода Ҳайработ каналида чўкаётган 16 ёшли қиз қутқариб қолинди
17:03 / 15.12.2024