Абат Файзуллаев

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан, илгари Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

37 ёшли янги элчи Нукус шаҳрида туғилган. У 2000-2007 йиллар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факультетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган, 2009 йил эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича сиртқи бўлимини тугатган. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган.

Файзуллаев 2019 йил январида ташқи ишлар вазири ёрдамчиси – ТИВнинг Ташкилий назорат бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлаган эди.

Абат Файзуллаев республиканинг Австриядаги собиқ элчиси, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Шерзод Асадовнинг ўрнини эгаллайди.

Шерзод Асадов шу йилнинг март ойида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда Қирғизистон, Украина, Ҳиндистон ва Исроил давлатларида Ўзбекистоннинг янги элчилари фаолият бошлади.

ЎзМТРКнинг собиқ раиси Хуршид Мирзоҳидов Қирғизистонда, Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича қўмитасининг собиқ раиси Алишер Курманов Украинада, ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари