Жамият | 11:34 / 04.08.2020
7161
1 дақиқада ўқилади

Бировнинг «Нексия»сини сотиб юборган устахона ишчиси қўлга олинди

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 20 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у 13 июль куни “Нексия” русумли автомашинасини устахонага кўрсатиш учун берганлигини, бироқ, устахона ишчиси автомашинани Чортоқ туманида яшовчи фуқарога сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳурматли фуқаролар, мол-мулкингиз хавфсизлигига эътиборли бўлинг. Нотаниш шахсларга ишониб, фирибгарлар тузоғига илиниб қолманг”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид