Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда октябрь ойида президентлик сайлови ўтказилади
Тожикистонда жорий йилда ўтказилиши белгиланган президентлик сайловининг аниқ санаси маълум бўлди.
Бугун, 6 август куни Тожикистон парламентининг икки палатаси қўшма мажлисида Тожикистонда навбатдаги президент сайловининг ўтказилиш санаси ҳақида қарор қабул қилинди. Қарорда сайлов 2020 йил 11 октябрда бўлиб ўтиши белгиланди.
Қўшма мажлисни мамлакат парламентининг юқори палатаси раиси Рустам Имомали олиб борди. Тожикистонда президентлик муддати 7 йил ҳисобланади ва аввалги президент сайловлари 2013 йил 6 ноябрда бўлиб ўтган эди.
Эндиликда сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, Сўғд, Хатлон, Тоғли Бадахшон вилоятлари ва Душанбе шаҳри давлат раҳбари лавозимига ўз номзодларини кўрсатишни бошлаши мумкин.
Тожикистон президентлиги учун бундан аввалги сайлов 2013 йил 6 ноябрида ўткзаилганди. Бу лавозимни 1994 йилдан буён Имомали Раҳмон эгаллаб келмоқда.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026