2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5220та мактабга оптик толали алоқа линиялари олиб борилди – вазир
Йил якунига қадар мактабларнинг 80 фоизи, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 100 фоизини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш масаласи қўйилган. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди.
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Муҳокамалар давоимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов дастурда белгиланган телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш вазифасини бажариш тўғрисидаги саволга жавоб берди.
«Мана шу ярим йил мобайнида салкам 10 минг километрдан ортиқ оптик алоқа линиялари қурилиш ишлари амалга оширилди. Интернет тезлигини туман марказларигача кенгайтириш масаласи 4 бараваргача оширилди. Мобил алоқа қамровини кенгайтиришда қўшимча равишда бу йилнинг ўзида 1375та база станциялари ўрнатилди. Ҳозирги кунда йил бошида республикамизнинг қамровини фоизда айтадиган бўлсак, 78 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш орқали бу кўрсаткични 90 фоизга чиқариш белгиланмоқда.
Йил якунига қадар мингга яқин базавий станциялар ўрнатилиб, република аҳолисини сифатли алоқа хизматлари билан таъминланади. Бу йўналишда йил якунига қадар 153 миллион долларлик алоқа линиялари ускуналари ҳамда йўналишлари бўйича дастурий маҳсулотлар харид қилинади», деди Шуҳрат Содиқов.
У мактабларга оптик толали алоқа линияларни олиб борилиши ҳақида ҳам маълумот берди.
«Халқ таълими вазирлиги йўналиши – ҳисобот даврида 5220та (жами мактабларнинг 55 фоизи) мактабларга оптик толали алоқа линиялари олиб борилди. 2019 йил бошини қарайдиган бўлсангиз, ушбу кўрсаткич умуман йўқ эди.
Йил якунига қадар барча йўналишдаги соғлиқни сақлаш объектлари, мактабгача таълим объектлари бу йилнинг ўзида интернет тармоғи билан тўлиқ қоплаб олинади.
Мактабларни йил якунига қадар 80 фоиз, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 100 фоиз юқори тезликдаги интернет таъминлаш масаласи қўйилган», деди вазир.
Мавзуга оид
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024
Телекоммуникация соҳасида операторлар ва провайдерларга адолатли рақобат муҳити таъминланади
21:49 / 14.10.2024