Жамият | 17:00 / 07.08.2020
2709
2 дақиқада ўқилади

Fitch Ratings агентлиги «Қишлоқ қурилиш банк» рейтингини «Барқарор» деб баҳолади

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил 3 августдаги маълумотига асосан, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг халқаро рейтинги «BB-/Барқарор» (барқарор ривожланаётган молиявий муассасаси) даражасида тасдиқланди. 

Бу - мазкур банк томонидан эрилаётган юқори иқтисодий кўрсаткичларнинг яна бир хорижий эътирофидир.

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ўз инфратузилмалари тармоғи ва хизматлар кўламини кенгайтириш орқали аҳолини сифатли хизматлар билан таъминлашга интилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, мижозлар сони муттасил ўсиб боришига эришилмоқда.

2020 йилнинг 1 август ҳолатига банкнинг умумий капитали 2 334,2 млрд сўмни ташкил этгани ҳолда йил бошига нисбатан  888,3 млрд сўмга ортди. Ҳисобот даврига банкнинг шаклланган устав капитали 1 855,2 млрд сўмни ташкил этмоқда. Банкдаги жами депозитлар миқдори 3 301,0 млрд сўмни жумладан, қисқа муддатлиси 684,4 млрд сўмни, узоқ муддатлиси 2 616,6 млрд сўмни ташкил этди. Эътиборлиси, йил бошига нисбатан жами депозитлар миқдори 17,9%га, узоқ муддатли депозитлар эса 503,3 млрд сўмга ёки 24,0%га ошган.

Замонавий хизматларни жорий этиш орқали мижозлар ишончини қозониш келгусида ҳам «Қишлоқ қурилиш банк» фаолиятининг устувор мақсади бўлиб қолади.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид