Туркиянинг жанубида жойлашган Хатай вилоятида Ўрта ер денгизи соҳили бўйлаб кетувчи 26 кмлик велойўлак очилди. Эътиборлиси, велойўлак бирорта бошқа йўл билан кесишмайди ва дунёдаги энг узун велойўлак деб эътироф этилмоқда.
Hurriyet нашрининг хабар беришича, йўлак денгиз соҳилига параллел равишда автотрасса бўйлаб кетган. У Самандағ ва Арсуз аҳоли пунктларини бир-бири билан боғлайди. Хатай вилояти губернатори Раҳми Дўганнинг таъкидлашича, велойўлакни икки йўналиш бўйича қўллаш мумкин. Шу сабабли 52 км узунликка эга маршрут ҳосил бўлади.
Велойўлак бўйлаб 5 та дам олиш жойини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йилдаёқ унда миллий ва халқаро мусобақалар ўтказилиши кутилмоқда.















