Жамият аъзолари 2018 йил апрель ойида нафас олаётгани билинмаётган Ҳайде лақабли отга дуч келишди. Жонивор деярли ўлик ҳолатда эди. Унинг нафас олаётганини аниқлаган кўнгиллилар дарҳол унга биринчи ёрдам кўрсатишади. «Here 4 horses» ташкилоти вакили шундай дейди: «Кўришимиз билан отга ёрдам беришга шошилдик ва уни ердан кўтариш учун 5 киши керак бўлди».

Отнинг ҳайратланарли соғайиш йўлини босиб ўтганлиги тўғрисида бир қанча ҳужжатли видеолар тайёрланди. Бу видеолар кичкина курашувчи отнинг ҳақиқатдан борлигини кўрсатади. Британия Отлар жамияти кўнгиллилари воқеа жойига келишганда отни ўлик деб ўйлашганди, аммо у ҳайратланарли тарзда оёққа тура бошлади.

Ҳайденинг соғайиш йўлини батафсил билиш ва унинг бугунги ҳолати ҳақида маълумот йиғиш мақсадида Boredpanda.com сайти Шимолий-шарқий Англияда асос солинган ҳаракат аъзоларидан маълумот йиғишди. Хайрия ташкилотчиси, отлар бўйича мутахассис Венди Саддеснинг сўзларига кўра, қутқарувчилар отнинг ҳолатидан хабар топишганда унинг жасадини олиб кетиш учун келган қассобни кўришади.

«Отнинг ўлик ёки тириклиги аҳамиятсиз. Энг ёмони – атрофдагиларнинг отга муносабати», дейди жаҳл билан Венди. Шундай бўлишига қарамай, қутқарув гуруҳи кичик понига ёрдам беришга киришади.

Ҳайденинг қони камлиги сабаб унга томчилаб қон юборилди.

Соғлом отлар бир неча литр қон бериб, Ҳайдега донорлик қилишди.

9Pog2jL12f7y8kSHPXkC8Vs7gRn0iUva.jpg (700×511)

Муолажа давомида пони махсус ёстиқчали қисмлар кийиши керак эди. Жамият аъзолари унга оғриқлардан азият чекмаслиги ва уни турли босимлардан ҳимоялаш мақсадида оёқларига махсус ҳимоя воситалари кийдиришди. Албатта, отнинг соғайиш жараёни осон бўлмади. Вендининг айтишича, жуда кўп оғриқлар, яралар, ҳашаротлар, вируслар жониворнинг тез соғайиши ва яйловларда эркин сайр қилишини кечиктирган. Энг асосийси, Ҳайденинг соғайишга ҳаракати ва иродаси бўлди.