Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўз сайловолди компаниясининг бош ҳомийси билан низолашиб қолди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз сайловолди компаниясининг энг йирик ҳомийси ҳисобланган миллиардер Шелдон Адельсон билан телефон суҳбати вақтида низолашиб қолди. Шундан кейин Трампнинг партиядошлари АҚШ президенти бош ҳомийсидан айрилиши мумкинлигидан хавотирга тушишди.
Фото: Фото: Drew Angerer / Getty Images
Politico нашрининг хабар беришича, Республикачилар партиясининг энг йирик ҳомийси ҳисобланган 87 ёшли Адельсон пандемия вақтида иқтисодиётни жонлантириш ҳақида суҳбатлашиш учун бир ҳафта аввал Трампга қўнғироқ қилган. Бироқ Оқ уй раҳбари суҳбат вақтида гапни асосий мавзудан президент пойгаси муаммоларига буриб юбориб, миллиардерни унинг сайловолди кампаниясини етарлича молиялаштирмаётганликда айблаган.
АҚШ президенти Адельсондан нима учун бизнесмен уни қўллаб-қувватлашга кам маблағ сарфлаётганини сўраган. Миллиардернинг бу танбеҳга нима деб жавоб бергани ноаниқ, бироқ эндиликда республикачилар Трамп бош ҳомийсисиз қолишидан хавотирланишмоқда.
Шелдон Адельсон америкалик бизнесмен бўлиб, Forbes’нинг июлдаги маълумотларига кўра, унинг бойлиги 30,8 млрд долларни ташкил қилади. У бу кўрсаткич билан энг бой одамлар рейтингида 28-ўринни эгалламоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020