Жамият | 11:37 / 12.08.2020
6900
2 дақиқада ўқилади

Навоийда қиморхона ташкил қилган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 15 июль куни соат 23:40да ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида, 38 ёшли Т.Б. ўзининг танишидан Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ кўчасида жойлашган хонадонни 450 минг сўм пул эвазига 3 кунга ижарага олиб, ушбу хонадонда қиморхона ташкил қилиб, танишлари 57 ёшли Ш.Х., 49 ёшли Ш.М., 39 ёшли О.Ж. ва 34 ёшли А.Ж. билан ўзаро тил бириктирган ҳолда уларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бериб, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, пул эвазига таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ўйнаб ўтирган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир жараёнида, қимор ўйини даврасига тикилган жами 6 млн. 54 минг сўм, 900 АҚШ доллари ва 3 пачка ўйин карталари ҳамда фуқаро Ш.Х.нинг эгнида бўлган кўйлагининг ички қисмига ўрнатилган қимор ўйинлари давомида ўйин карталарини яширишга мўлжалланган махсус қурилма холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қимор ўйинининг қолган иштирокчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 191- ва 54-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тўпланган ҳужжатлар Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБга юборилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга оид