Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ Қушбегидаги ЙТҲ тафсилотларини очиқлади, бир киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган
Ҳолат асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 11 август куни тахминан соат 21:30да Яккасарой тумани Қушбеги массивида Тошкент вилоятидан бўлган 19 ёшли Д.М. Cobalt русумли автомобилни бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва унинг уч нафар йўловчилари – 20 ёшли Н.Б., Д.Ш. ва А.К. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, А.К. шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
«Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингизда йўловчининг борлиги, йўл ҳаракати қоидаларига эътиборлироқ бўлиш ва қоидаларга риоя қилиш учун қўшимча омилдир. Автомобиль бошқаруви давомида сиз нафақат ўз ҳаётингиз учун, балки йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг хавфсизлиги учун ҳам масъулиятли ҳисобланасиз. Эҳтиёткор ва диққатли бўлинг», - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026