«Ҳозирда талабaларнинг аризaлари кўриб чиқиляпти. Улар ўз аризалари натижасини transfer.edu.uz порталидаги шахсий кабинетларидан кўриб олишлари мумкин.

Ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича рад жавобини олган талаба учун апелляция жараёни бўлмайди», – деди Бегимқулов 12 августдаги Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Аввалроқ, 15 июлдан 5 августгача бўлган муддатда ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича 43 мингдан ортиқ ариза келиб тушгани маълум қилинганди.