Германия тўрт кунлик иш ҳафтаси ёрдамида инқироздан чиқмоқчи
Германия меҳнат вазирининг сўзларига кўра, иш ҳафтасини қисман компенсация тўловлари тўлаш билан қисқартириш энг маъқул чора бўлади.
Германия меҳнат вазири Хубертус Хайль иш ҳафтасини тўрт кун қилиб белгилаш инқирозни бартараф этишда ёрдам беришини айтди.
"Инқироздан биргаликда чиқиш учун яхши ва прагматик ғоялар керак", — деди у Funke медиагуруҳи нашрларига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, иш ҳафтасини қисман компенсация тўловлари тўлаш билан қисқартириш энг маъқул чора бўлади.
Хайль бунга ижтимоий ҳамкорларнинг розилиги кераклигини қўшимча қилди.
IG Metall касаба уюшмаси раҳбари Йорг Хофман ҳам тўрт кунлик иш ҳафтаси автомобиль саноати каби соҳалардаги ўзгаришларга муносиб жавоб бўлади ва иш ўринларини сақлаб қолиш имконини беради деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
00:32
Хавфли нафас олиш аппаратлари туфайли Philipsʼга қарши коллектив даъво киритилди
10:11 / 15.11.2024
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
20:26 / 12.11.2024