У кўплаб соҳаларда, шу жумладан, дастурий технологиялар ва дизайнда ҳам қўлланиши мумкин. GPT-3 ҳозирда чекланган миқдордаги фойдаланувчилар томонидан бета-версия сифатида қўлланмоқда.

GPT-3 нима?

GPT-3 – Илон Маск ва Сэм Альтман томонидан асос солинган OpenAI компанияси томонидан бир неча йилдан бери такомиллаштириб келинаётган сунъий ақлдир. Бошқача қилиб айтганда, у OpenAI томонидан 2015 йилда бир миллиард доллардан ортиқ сармоя билан жамият манфаати йўлида инсон даражасидаги сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқаришга мўлжаллаб яратилган ижод маҳсулидир.

Хўш, «Ишлаб чиқаришдан олдинги ишлов бериш конвертори 3» деган маънони англатадиган Generative Pre-Training Transformer 3 (GPT-3) сунъий интеллект технологияси қаерда ва қандай ишлатилади?

Содда қилиб айтганда, GPT-3 – табиий тилни қайта ишлаш нейрон тармоғидир. Тилни башорат қилувчи характердаги бу восита сиз тақдим этган таркиб ортидан нима келиши кераклигини олдиндан айтиб беради. Ёки сизнинг буйруқларингизни амалга оширади.

GPT-3 одамлар интернетга жойлаштирган маълумотларнинг аксариятига самарали эгалик қилади.

Алгоритм берилган матннинг кириши асосида статистик жиҳатдан асосли жавобни олиш учун интернетда мавжуд бўлган барча матнларни ишлатади. Қайси жавоб энг тўғрилигини аниқлаш учун эса кўплаб маълумотларга эга бўлгани туфайли тахминлари ҳам жуда аниқ бўлиши мумкин.

Мазкур сунъий интеллект алгоритми билан ишлаб чиқилган веб-сайт яратувчисига қилмоқчи бўлган ҳамма нарсангизни оддий матн кўринишида ёзишингиз кифоя. Масалан, GPT-3 билан баъзи сўровлар ўтказган ижтимоий медиа фойдаланувчилари ўз тажрибаларини ўртоқлашишди.

Twitter’даги «Levelsio» номли фойдаланувчи GPT-3 алгоритмидан «Коронавирус қачон тугайди?» деб сўради. Дастур эса «2023 йил 31 декабрь», деб жавоб берди.

Шундан сўнг Levelsio «Қандай қилиб тугайди?» деб берган саволига «Коронавирус пандемияси барча вирус юқтириб олган одамларнинг ўлими билан якунланади» деган жавоб берилди.

SCİENCE PHOTO LİBRARY

Намунавий мулоқот: «Худо ким?»