Жамият | 14:02 / 20.08.2020
4011
1 дақиқада ўқилади

Тўрткўлда ИИБда комага тушиб, вафот этган фуқаро иши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида истиқомат қилган фуқаро ички ишлар органи ходимлари олиб кетганидан сўнг сирли равишда комага тушгани ва орадан 13 кун ўтиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумотни тақдим қилди.

Унга кўра, ҳозирда терговга қадар текширув давомида фуқаро И.С.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

«Мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл туман прокуратураси томонидан 2020 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади маълумотда.

Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати Тўрткўл туманида ички ишлар бўлимида комага тушиб, вафот этган фуқаро бўйича изоҳ берганди.

Мавзуга оид