Ўзбекистон | 12:12 / 21.08.2020
24163
1 дақиқада ўқилади

Алишер Шодмонов ишга қайтди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов соғайди ва одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини олаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шифокорлар саъй-ҳаракати билан саломатлиги тикланган вазир одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олаётгани, беморнинг аҳволи қониқарли экан ҳақида хабар берилганди.

Кейинроқ бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев зиммасига Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини вақтинча бажариш юклангани маълум қилинди.

Мавзуга оид