Президентнинг “2020-2022 йилларда Наманган вилояти Чортоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидаги асосий устувор йўналишларни назарда тутувчи Наманган вилоятининг Чортоқ туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:

аҳоли бандлиги даражасини ошириш ҳамда ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини жадал ривожлантириш;

муҳандислик-коммуникация, хусусан ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш, автомобиль йўллари ва ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, шунингдек кўп хонадонли уй-жойлар қуриш;

ижтимоий соҳа муассасаларини замонавийлаштириш, уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, мутахассислар малакасини ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ҳамда бу соҳада хусусий сектор улушини кўпайтириш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни жадал ривожлантириш.

Қуйидагилар:

2020-2022 йилларда Наманган вилояти Чортоқ туманида қиймати 1,1 трлн. сўмга тенг 70 та саноат, 73 та хизмат кўрсатиш ва 86 та қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда уларда 5 мингга яқин иш ўринларининг яратилишини кўзда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2020-2022 йилларда Наманган вилояти Чортоқ туманида йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг манзилли рўйхати;

2020-2022 йилларда Наманган вилояти Чортоқ туманида мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини 65,6 фоизга етказиш мақсадида 15 та мактабгача таълим муассасасини, қўшимча 1200 та ўқувчи ўрни яратиш ҳисобига навбатлилик коэффициентини 1,2 га пасайтириш учун 12 та умумий ўрта таълим мактабларини, аҳолига хизмат кўрсатиш қуввати ва сифатини ошириш учун 12 та соғлиқни сақлаш муассасаларини ҳамда 6 та бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;

2020-2022 йилларда Наманган вилояти Чортоқ тумани Саркор, Мустақиллик, А.Навоий, Дўстлик, Зафар Диёр ва Обод Диёр МФЙда 3 минг 109 та хонадонга мўлжалланган 50 та кўп квартирали уй-жойлар қурилишининг асосий кўрсаткичлари;