Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Владивосток - Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейси амалга оширилади
Авиачиптада кўрсатилган нархни Uzbekistan Airways АЖ филиалининг кассасида тўлаган пул билан солиштириш тавсия қилинган.
Ўзбекистон махсус комиссияси кўрсатмаларига биноан, Ўзбекистон фуқароларини ватанига қайтариш мақсадида Uzbekistan Airways АЖ томонидан 2020 йил 31 август куни Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер репатриация қатнови амалга оширилади.
Авиакомпания хабарига кўра, қатнов қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилиши режалаштирилмоқда (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Тошкент-Владивосток
Тошкентдан кетиш вақти – 05:20, Владивостокка келиш - 17:20.
Владивосток-Тошкент
Владивостокдан кетиш - 19:20, Тошкентга келиш - 22:05.
Тошкент-Владивосток йўналиши бўйича авиачипталарни авиакомпания филиалининг Марказий сотувлар офисида Uzbekistan Airways Sales жонли навбат тартибида, йўловчининг шахсан ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос;
хорижий фуқаролар учун – паспорт.
«Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун Сиздан авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини ишонарли тарзда таклиф этадиган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз.
Авиачиптада кўрсатилган нархни Uzbekistan Airways АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз билан солиштиришингизни тавсия қиламиз. Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг! Сизга ёқимли парвозни тилаймиз!» - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
17:11 / 16.09.2025
Владивостокда ўзбекистонликлар калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
23:41 / 15.09.2025
Владивостокда россиялик ёшлар Ўзбекистон фуқароларини калтаклади
16:01 / 07.09.2025