«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси қийин вазиятга тушиб қолган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатган.
Хусусан, Владивостокда оғир моддий аҳволга тушиб қолган А.Л., унинг турмуш ўртоғи К.Б. ва уларнинг уч нафар вояга етмаган фарзандини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилган.
Оила учун Ўзбекистон Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталар харид қилинган.
Натижада беш нафардан иборат оила 25 июл куни Владивосток–Екатеринбург–Тошкент йўналишидаги рейс орқали Ўзбекистонга қайтарилган.
Бош консулхона ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш ҳамда миграция жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлар давом эттирилаётганини маълум қилди.











