Жамият | 12:05 / 29.08.2020
11464
3 дақиқада ўқилади
Реклама

NRG Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуаси: беқиёс бунёдкорлик учун икки маданият уйғунлиги

Murad Buildings ва Bi Group ҳамкорлиги Ўзбекистон аҳли учун янги Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуаси лойиҳасини тақдим этишга шошилмоқда. Бу илғор қурилиш, инновацион ва smart-технологиялар тажрибасининг тимсолидир.

Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуасининг кўзга ташланадиган қисмини ранглар уйғунлиги ва нозик шакллар билан эътироф этиш мумкин. Турар жой мажмуасининг юқори даражадаги шинамлиги соҳанинг сўнгги стандартларига мувофиқ келадиган ишончли техник ва муҳандислик ечимларга асосланганидир. Витражли (безакли чизмаларга эга) ойналар, безакли сувоқ ва албатта, кенг қувват тежовчи ойналар нафақат кишини ҳайратга солади, балки турар жой мажмуасидаги ҳаёт сифатини яхшилайди.

Мажмуада болаларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун замонавий болалар майдончаси кўзда тутилган. Кўкаламзорлаштириш, автомобиллардан холи ҳовли, ўйин зоналари ва пухта ўйланган ёритиш тизимларининг ноёб концепцияси сабаб, ҳовли дам олиш учун энг шинам масканга айланади. Турар жой мажмуасининг бу каби афзалликларидан ташқари, мажмуада кеча-ю кундуз видеокузатув тизими, аравачалар учун йўлакчалар, спорт майдончалари ва мажмуанинг ўз чойхонаси ҳам мавжуд. 

Чойхонада вақт ўтказиш – ўзбек халқининг қадимий анъанаси. Анъаналарга содиқ қолган мажмуа аҳолисига қайноқ чой билан илиқ суҳбатлар қуриш учун махсус майдон яратилган.

Шахсий ҳудудни севувчилар учун махсус таклиф – City House ҳам тайёрланган. Яъни меҳмонхонадан осонгина чиқиш мумкин бўлган ўзингизнинг шахсий ҳовличангиз. Ям-яшил майсазор дўстларингиз ва яқинларингиз билан учрашув жойи сифатида хизмат қилиши мумкин. Ҳудудда ўйин, барбекю ва хусусий ёпиқ боғ учун жойлар етарли.

Автомобиллар учун махсус жой барчага етади! Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуасида автомобилларнинг ҳимояси учун махсус соябонли кенг ер усти автотураргоҳ барпо этилган. Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмас! Ер ости автотураргоҳ – бу сиз учун қулайлик даражаси ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳамда исталган вақтда автомобилингиз учун хавфсизлик гаровидир. Шу билан бирга, автотураргоҳда нафақат автомобиллар учун жойлар, балки мотоцикл ва велосипедлар учун ҳам жойлар кўзда тутилган.

Бу қулайликларга қўшимча тарзда яна бир бонус – шахсий омборхона ҳам мавжуд, бу ерда сиз хонадонингизда жой банд қилувчи барча ортиқча буюмларни сақлашингиз мумкин!

Mirzo Ulug‘bek турар жой мажмуаси жуда ҳам қулай манзилда жойлашган. Ривожланган инфратузилмаси сабаб барча зарур муассасалар мажмуага яқин масофада жойлашган.

Офисимизга ташриф буюринг ва батафсил маълумотларга эга бўлинг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 26-уй.

Телефон: 1060

Сайт: mirzoulugbek.u-nrg.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид