“2 сентябрда олий таълим муассасаларига кириш учун тест ва ижодий имтиҳонлар бошланган. Бу абитуриентлар ўқишга қабул қилингач, 2 октябрдан ўқишни бошлаши режалаштирилмоқда.

Олий ўқув юртларининг 2-4 курс талабалари учун эса ўқиш бугун, 2 сентябрда бошланиши июнь ойидан бери айтиб келинмоқда”, деди Бабашев АОКА штабидаги брифингда.

Вазирлик расмийси академик лицейларда ўқишнинг бошланиш муддатлари хусусида маълумот берди.

“Академик лицейларда, олий таълим муассасалари сингари бугун, 2 сентябрдан ўқиш расман масофавий шаклда бошланди. 

Академик лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Натижалар таҳлил қилинди. Жорий йил 7-14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1-босқичига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади”, дея матбуот котибининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.