Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари, автомобиль йўллари четлари, ижтимоий объектлар, ташкилотлар ҳудудини ҳамда фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларини янада кўкаламзорлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Қуйидагилар:

Жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида манзарали дарахт ва бута кўчатларини экишнинг прогноз кўрсаткичлари, талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш манбалари;

Жорий йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида экиш учун кўчат етказиб бериш прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.

Манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини шартнома асосида етказиб бериш ҳамда экиш ишларини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда туман (шаҳар)лар ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби ташкил этилади.

Қуйидагилар Республика ишчи гуруҳи (Раматов), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар ҳудудий ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

мазкур фармойиш билан белгиланган кўчатларни сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш, тўловларни олдиндан амалга ошириш, кўчат етказиб бериш ва экиш бўйича кунлик мониторинг юритиш;

кўчат экиш ва экилган кўчатларни тўлиқ ундириб олиш учун суғориш ишларини ташкил этиш бўйича юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш;

ҳар ҳафтанинг жума куни ҳудудий (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар) ишчи гуруҳлар кўчат экиш бўйича таҳлилий маълумотларни республика ишчи гуруҳига киритиш;

ҳар ҳафтада республика ишчи гуруҳи томонидан таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этиш.

Республика ишчи гуруҳи (Ш.Абдуразаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда: