Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, қуйидаги 25 номзод Жўқорғи Кенгесда бўш қолган 5та депутатлик ўрни учун кураш олиб боради:

1. Нукус шаҳри бўйича (4-сонли «Е. Алакўз» сайлов округи) номзодлар:

  • Абдикаликов Икрам Ережепбаевич — 1987 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
  • Айимбетова Гулхатша Аймановна — 1961 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли вокал артисти;
  • Жаримбетов Искендер Утегенович — 1984 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши бош мутахассиси;
  • Жуманиязов Улугбек Искандерович — 1980 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, гимнастика спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори;
  • Қусбатиров Хамит Нурашович — 1977 йили туғилган, ЎзХДП аъзоси, Нукус шаҳри «Ўрнек» МФЙ раиси.

2. Элликқалъа тумани бўйича (20-сонли «Сарабий» сайлов округи) номзодлар:

  • Нурумбетов Улуғбек Каримбердиевич — 1965 йили туғилган, ЎзХДП аъзоси, Элликқалъа тумани «Чайка альтернативлик машина трактор парки» МЧЖ директори;
  • Отемуратов Баирамбай Пердебаевич — 1977 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Нукус давлат педагогика институти ректори;
  • Садуллаев Дилшодбек Бахромович — 1990 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, Элликқалъа тумани Ахборот-кутубхона маркази директори;
  • Сапарбаев Илхам Махсатбаевич — 1988 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, НДПИ Элликқалъа педагогика факультети декани ўринбосари;
  • Юлдашев Бахрам Абдуллаевич — 1970 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Элликқалъа тумани бўлим бошлиғи.

3. Беруний тумани бўйича (25-сонли «Навбаҳор» сайлов округи) номзодлар:

  • Абдуллаев Сардорбек Жуманазарович — 1983 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, партиянинг Беруний тумани кенгаши раиси;
  • Артиқов Қаҳрамон Сапарбаевич — 1980 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Беруний тумани «Тўқимачи» МФЙ раиси;
  • Ерниязов Какимбек Ақилбекович — 1992 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, Республика маънавият-марифат маркази Беруний тумани бўлими бош мутахасисси;