Пульсоксиметрдан кандай фойдаланиш керак?

  • Мослама ёкилгандан сўнг, ўз-ўзини синаб кўриш жараёни тугаши билан бир неча сония кутиш керак;
  • Мосламани бармоққа ортиқча босимсиз ўрнатиш керак;
  • Мослама лак билан бўялган тирноққа қўлланмайди;
  • Мосламанинг батареясини ўз вақтида зарядлаш ёки батареяларни ўзгартириш лозим;
  • Мосламадан бир кунда 2-3 маҳал, зарурат бўлса ундан кўпроқ фойдаланилади.

Уй шароитида кислород концентраторини қўллаш қоидалари:

  • Кислород концентраторини ҳаво эркин айланиши ва хонанинг мақбул намлиги бор жойга ўрнатиш керак. Мослама иссиқлик манбалари яқинига қўйилмайди;
  • Дистилланган сув билан кислородни намлаш учун мўлжалланган махсус идиш тўлдирилади;
  • Шифокор тавсиясига биноан кислород терапиясининг давомийлиги ва ҳаво оқими режими кузатилади;
  • Оила аъзоларини ўзаро зарарламаслик учун шахсий бурун канюляларидан фойдаланилади.

Кислород концентраторини ишлатиш кетма-кетлиги:

  • Резервуар белгиланган жойигача намлагич сув билан тўлдирилади;
  • Мослама ёқилади. Канюлянинг бир учи мосламага уланади, иккинчи учи эса бурун йўлларига қўйилади;
  • Кислород оқими ўрнатилгандан кейин, шифокор тавсиясига кўра кислород терапияси бошланади;
  • Кислород терапиясини бурун канюляси орқали олаётганда кўкрак қафаси ва қорин билан нафас олинади. Ўпканинг максимал даражада қисилиши ва тозаланиши учун равон нафас олинади;
  • Машғулот охирида ҳаво таъминоти тўхтатилади ва мослама электр тармоғидан ўчирилади.